...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент мирзачўллик оила меҳмони бўлди


19:29, 30.01.2019 Жамият
 6 399

Шавкат Мирзиёев Мирзачўл туманида “Обод қишлоқ” дастурига кирган Ғалаба маҳалласига борди.

Президент Шавкат Мирзиёев Мирзачўл тумани Ғалаба маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.
 
Чўл ҳудудда жойлашган бу туман узоқ йиллар эътибордан четда қолиб кетганди. Инфратузилма объектлари эскириб, маиший қийинчиликлар юзага келганди.
 
Давлат раҳбари ташаббуси билан “Обод қишлоқ” дастури қабул қилингач, кўплаб ҳудудлар сингари Ғалаба маҳалласида янги уй-жойлар, ижтимоий объектлар қурилди, йўл бўйлари ва майдонлар ободонлаштирилди. Бугун бу жойлар янги қиёфа касб этган.
 
Шавкат Мирзиёев шу маҳалладаги “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.
 
Ҳозирда жамоа “Ўзпахтасаноат” тизимидаги ва бошқа корхоналарга шартнома асосида махсус кийимлар тикиб бераётир. Жинси матосидан эркаклар ва аёллар учун кийим-кечаклар ҳам тикилмоқда.
 
“Мирзачўлни  обод қилиш бўйича ишларни бундан кейин ҳам давом эттирамиз. Мақсадимиз одамларни рози қилиш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш”, деган давлат раҳбари.
 
Президент мазкур маҳалланинг Баракат кўчасида яшовчи Мақсуд Мисиров хонадонида ҳам бўлган. Хонадон эгалари мирзачўлликларнинг обод жойларда яшаши ва ишлаши учун яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Мирзичўл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар