...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гадонинг душмани – гадо бўлади: Жээнбеков Атамбаев билан можаролар ҳақида гапирди


10:41, 19.11.2018 Олам
 8 519

Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков, аввалги президент Алмазбек Атамбаев билан бўлган можарони изоҳлади.

Жорий йилнинг 16 ноябрида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков ўзиниг 60 йиллик юбилейи муносабати билан 24.kg нашри учун интервью берди. Унда президент ўз ютуқлари, мигрантлар, коррупцияга қарши кураш, ҳукумат, жиноят ишлари ва ўзидан олдинги президент Алмазбек Атамбаев билан мавжуд можаро ҳақида гапирган.
 
Ушбу интервьюда у биринчи марта Атамбаев ва унинг ўртасида низо борлигини тасдиқлади. Ваҳоланки, Жээнбеков шу пайтгача ўзидан аввалги президент билан жанжал ҳақидаги маълумотга изоҳ бермаган эди. Унинг сўзларига кўра, 2018 йил март ойининг охирида сиёсатчилар ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган. Ўшанда Атамбаев Қирғизистон  социал-демократик партияси (ҚСДП) раиси этиб сайланиб, янги сайланган президентга қарши бир неча танқидий баёнотлар берганди.


 
Жээнбековнинг сўзларига кўра, Атамбаевнинг танқидлари уни ҳайратга солган. “Атамбаев мени коррупция ва Бишкекдаги иссиқлик электр станциясида бахтсиз ҳодисада айблади”, деган Жээнбеков
 
Маьлумот учун, Жеенбеков билан Атамбаев ўртасида можаро сабаб ҳукуматнинг юқори лавозимдаги амалдорлари ўзгарган эди. Уларнинг аксариятини Атамбаевнинг тарафдорлари ташкил этарди.
 
Масалан, Жээнбеков Қирғизистон миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитаси раҳбари Абдил Сегизбоевни ва бош прокурор Индира Жолдубаевани ҳамда Атамбаевнинг энг таниқли тарафдорларидан бири бўлган Сапар Исаковни бош вазир лавозимидан олди
 
Кейинчалик Исаков, собиқ божхона бошқарувчиси Кубаничбек Кулматов, собиқ Бишкек ҳокими Албек Ибраимов ва Атамбаевнинг бошқа тарафдорларига нисбатан ҳам  коррупция айбловлари билан жиноий иш қўзғатилди. 
Бобурмирзо Умаров 

Теглар:Алмазбек Атамбаев Сооранбай Жээнбеков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!