...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимпия ва Паралампия, Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларига янги имконият берилди


11:34, 17.01.2019 Спорт
 1 795

Шунингдек, спорт мактабларда спорт ишлари бўйича директор ўринбосари лавозими жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, спорт мактабларидаги тренер-ўқитувчилар таркиби Олимпия ва Паралампия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари билан тўлдирилиши мумкин. Олимпиада ғолиблари спорт мактабларида тренерлик қилиши учун аттестациядан ўтмасдан рухсатнома олади.
 
Шунингдек, спорт мактабларда спорт ишлари бўйича директор ўринбосари лавозими жорий этилди.
 
Бундан ташқари, киритилган қўшимчаларга кўра, касбий маълумотга эга бўлмаган спорт таълим муассасалари ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича махсус курслар ташкил этилади.

Теглар:Осиё ўйинлари Паралампия ўйинлари Олимпия ўйинлари Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!