...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ресторан, очиқ эстрада ва кинотеатрларни қайта ихтисослаштириш бўйича янги тартиб ўрнатилди


11:22, 17.01.2019 Жамият
 2 482

Қарор билан қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома бериш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақди Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Амалдаги тартибга кўра, тўй ва маросимлар ўтказиш билан боғлиқ, 100 тадан ортиқ ўтириш жойи бўлган умумий овқатланиш корхоналари, кино ва видеофильмлар намойиш қилинадиган стационар ва вақтинча павильонлар, ёзги очиқ эстрада, кинотеатрлар ва рақс майдончалари учун турар жойлар зоналарида жойлашган объектларни қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома бериш тақиқланади.
 
Қонунчиликда мазкур тартибни истисно қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлиб киритилган қўшимчаларга билан қуйидаги объектларни ҳам қайта ихтисослаштириш мумкинлиги белгиланди:
 
  • кўп қаватли уйлар ва ётоқхоналар;
  • савдо шохобчалари;
  • ёпиқ сув ҳавзалари;
  • иссиқлик таъминоти учун автоном қозонхоналар;
  • кўп қаватли гаражлар.
 
Шунингдек, эндиликда лойиҳа ташкилотлари лойиҳа-смета ҳужжатларини бевосита ўзлари санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишади.

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар