...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пахта, ғалла, мева-сабзавот кластерлари фаолиятини ривожлантириш бўйича Ишчи гуруҳ тузилади


10:40, 23.01.2019 Жамият
 3 497

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги кластерлари ҳамда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарорга мувофиқ, пахта, ғалла, мева-сабзавот ва бошқа йўналишлардаги кластерлар фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш бўйича Ишчи гуруҳи тузилади.
 
Ишчи гуруҳ 2019 йил 1 июнгача кластерлар фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш ва улар фаолиятини тўғри ташкил этишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини тайёрлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади: Бунда:
 
  • кластер тизимида мавжуд тўсиқларни бартараф этиш чораларини кўриш;
 
  • кластерлар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асослари, уларни қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш;
 
  • қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида кластер усулини кенг татбиқ этиш чораларини белгилаш;
 
  • кластерларни кредитлаш тизимини соддалаштириш, ер ажратиш билан боғлиқ тартибларни такомиллаштириш;
 
  • пахтачилик, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликда янги кластерларни ташкил этиш назарда тутилади.
 
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” АЖ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда:
 
  • кластерларга ажратиладиган пахта экин майдонлари контурларини йириклаштириш орқали ёқилғи мойлаш материаллари ҳамда техника харажатларини қисқартириш;
 
  • кластерлар томонидан экин майдонлари унумдорлигини оширишга қаратилган тадбирларни бажаришда уларга ажратилган, бироқ ғўза жойлаштирилмаган ер майдонларининг режа кўрсаткичларини бошқа пахта хомашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига тақсимлаш юзасидан асосланган таклифларни киритиши лозим.
 
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Давергеодезкадастр” қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда кластерларга ажратиладиган экин майдонларини инвентаризация қилиб, уларга ер майдонларини тўлиқ ажратилишини таъминлаши, заруратга қараб бошқа туташ туманлардан ер ажратиш масаласини ўрганиб, натижалари бўйича таклиф тайёрлаши ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиши керак.
 
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига бир ой муддатда тижорат банклари томонидан чет эл линиялари ҳисобидан ишлатилмай қолган валюта маблағларини минерал ўғитлар импорти учун кластерларга вақтинча (хорижий валютада қайтариш шарти билан) ажратиш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.
 
Бунда хорижий валютадаги кредит маблағларини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан агротехнологик карталар доирасида минерал ўғитлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қайтарилиши назарда тутилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекэнерго” АЖ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2019 йил 1 мартгача пахта хомашёсини етиштириш даврида сув билан узлуксиз таъминлаш мақсадида насос станциялари бошқармалари ва сув таъминотчилари ўртасида (аниқ вақти ва электр энергияси сарфини кўрсатган ҳолда) сувни етказиб бериш графикларини тасдиқлайдилар.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.
 
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов зиммасига юкланади. 
 

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Кластер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар