...
МЕНЮ
ONLINE TV

Айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловлар олиб ташланди


09:41, 04.02.2019 Жамият
 3 273

Айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича илгари белгиланган чекловлар бекор қилинди

Жорий йилнинг 1 февраль куни “Айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
 
Қарорга мувофиқ, қуйидаги маълумотларни расман эълон қилиш бўйича илгари белгиланган чекловлар бекор қилинди:
 
фойдали қазилмаларнинг захира ва ресурслари, уларнинг қазиб олиш ва сотиш ҳажмлари, маблағларнинг тақсимланиш тўғрисидаги маълумотлар;
 
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” ДКнинг 2013 йилдан бошлаб миллий ва халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботлари;
 
2017 йил 1 январь ҳолатигача давлат олтин валюта-захираларининг йиллик ҳажмлари ва уларнинг таркиби;
 
давлат ва давлат томонидан кафолатланган (ички ва ташқи) қарзларнинг умумий ҳажми, уларнинг манбалари, валюталари, фоиз ставкалари, сўндириш муддатлари, шунингдек қарздор ташкилотлар кесимида ўзлаштирилиши ва қайтарилиши бўйича маълумотлар.
 

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар