...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мадуро сайлов ўтказишни таклиф қилди


09:51, 04.02.2019 Олам
 1 681

Айни вақтда Венесуэла парламенти мухолифат назоратида бўлиб турибди.

Венесуэла президенти Николас Мадуро ўз тарафдорлари иштирокидаги митингда мамлакат Миллий ассамблеясига навбатдан ташқари сайлов ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
Айни вақтда парламент мухолифат назоратида бўлиб турибди.
 
“Миллий мажлис кун туртибида муддатидан олдин шу йили парламент сайловларини ўтказиш масаласига баҳо бериши керак”, деган Мадуро.
 
Мадуро сайлов ташаббусини мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари вақтида эълон қилди. Каракас кўчаларига бир кунда ҳам Мадуронинг, ҳам унинг рақобатчиси парламент раиси Хуан Гуайдонинг тарафдорлари тўпланганди.
 
Эслатиб ўтамиз, Венесуэлада Хуан Гуайдо ўзини вақтинча президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилди. АҚШ, Канада ва Лотин Америкасининг қатор ривожланган мамлакатларни Гуайдони президент сифатида тан олди.
 
Европанинг “катта”лари Германия, Франция, Буюк Британия, Нидерландия ва Испания 26 январь куни Мадуро саккиз кун ичида янги сайлов ҳақида эълон қилмаса, улар Гуайдони вақтинча президент деб тан олишларини маълум қилди.
 
Россия, Беларусь, Боливия, Эрон, Хитой, Куба, Никарагуа, Сальвадор ва Туркия Мадурони қўллаб-қувватлади. БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш инқирозни ҳал қилиш учун томонларни мулоқот ўтказишга чақирди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Венесуэла Николас Мадуро Хуан Гуайдо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!