...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентга суиқасд уюштирганлар ўлим жазосига ҳукм қилинди


20:06, 04.02.2019 Олам
 21 713

Жиноятчилар президент кичик Ҳаж амалини бажараётган вақтда уни ўлдирмоқчи бўлган.

Мисрда Ҳарбий трибунал мамлакат президенти Абдул Фаттох ас-Сисига суиқасд уюштирган саккиз кишини ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “Youm7” хабар берди.
 
Қайд этилишича, иш тасдиқлаш учун мамлакатнинг олий муфтийига юборилган. Шу сабабдан сўнгги суд мажлиси 6 мартга белгиланган.
 
Маълумот учун, бу иш юзасидан 292 нафар киши терговга тортилиб, уларга террорчилик ҳужумлари уюштириш, Синай яримороли шимолида судьялар ва полициялар ҳаётига қасд қилиш, шунингдек, 2014 йилда мамлакат президентиАбдул Фаттох ас-Сиси Саудия Арабистонида кичик Ҳаж (Умра) амалини бажараётган вақтда унинг ҳаётига қасд қилишни режалаштириш каби айбловлар қўйилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Абдул Фаттох ас-Сиси Миср 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!