...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олти араб давлати Яқин Шарқда ҳарбий машғулот ўтказади


18:32, 31.10.2018 Олам
 2 696

Машғулотлар Мисрда бўлиб ўтади.

Жорий йил 3-16 октябрь кунлари Мисрда олти араб мамлакати иштирокида “Араблар қалқони-1” ҳарбий ўқув-машғулоти ўтказилади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Машғулотлар Яқин Шарқдаги энг йирик ҳарбий базалардан бири Муҳаммад Нагиб базасида, шунингдек, ҳавода ва денгизда ўтказилади.
 
Машғулотда иштирок этиш учун Мисрга Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Баҳрайн ва Иорданиянинг қуруқлик, денгиз ва ҳаво ҳарбий кучлари етиб келган. Машғулотларда Ливан ва Марокаш давлатлари кузатувчи сифатида иштирок этади.


 
“Машғулотлар Миср ва араб давлатлари ўртасида ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, ҳарбий имкониятларни кенгайтириш ва биргаликдаги мақсадларни амалга оширишга қаратилган”, дейилади Миср Қуролли кучлари хабарида.
 
Мисрлик ҳарбийларнинг фикрича, бундай машғулотлар Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун муҳим аҳамиятга эга.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Миср Ҳарбий машғулот Яқин Шарқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!