...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мисрлик йирик ишбилармонлар сармоя киритиш учун Наманганни танлашди


13:34, 26.01.2019 Жамият
 6 266

Миср делегацияси Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан қабул қилинди. Мулоқот чоғида Миср тадбиркорлари билан қўшма лойиҳалар, шунингдек, Наманган маҳсулотларини экспорти масалалари муҳокама қилинди.

Миср Араб Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси биринчи котиби Холид Муҳаммад Фекри бошчилигида Миср Араб Республикаси ишбилармонлар гуруҳи Наманган вилоятида бўлди, деб хабар беради Qalampir.uz мухбири.

Қурилиш, фармацевтика, кимё ва озиқ-овқат саноати, цитрус меваларни экспорт қилиш, қуритилган меваларни олиб кириш, дори-дармон ва асбоб-ускуналар, ветеринария ва косметика маҳсулотлари билан шуғулланадиган йирик Миср компанияларининг вакилларидан иборат ушбу делегация ташрифидан асосий мақсад, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Наманган ва Миср компаниялари ўртасида қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳаларда ишбилармон алоқаларни мустаҳкамлаш бўлди.



Мисрнинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири бўлган “El-Madaen Сonstructions and Foundations Company”нинг ҳамда “One World Export” ва “Saba International” компанияларининг президенти Саҳл Алдмравий туристик инфратузилмаси, фармацевтика ва кимё саноати, “Al-Saad Group” бошқарувчи директори Муҳаммад Саад Наманганда цитрус меваларни етиштириш ва экспорт қилиш, қолаверса Мисрга қуритилган ўзбек меваларни экспорт қилиш, “Kapo for Agri Projects” компанияси президенти Аъла Камар дуккакли маҳсулотлар, соя маҳсулотлари, паррандачилик фермалари, балиқ ва сут фермалари учун озиқ-овқат ва оқсил консентратларини ишлаб чиқариш (буғдой, соя, шакар), қайта ишлаш учун омборларни қуриш, “One World” and “Activia Therapeutics” фармацевтика компаниялари бошқарувчи директори д-р Муҳаммад Аббос Афифи доривор воситалар ва технологиялар, ветеринария маҳсулотлари ва косметика ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхонани ташкил этиш, “CASA Trade” компанияси президенти Лейла Абделкадер Усман чарм маҳсулотлари, галантерея товарлар, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари ва электр товарлари, консерваланган маҳсулотлар, тери маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш юзасидан Наманган вилояти иқтисодий ҳамда инвестицион салоҳиятига катта қизиқиш билан вилоятга ташриф буюришди.

Миср делегацияси Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан қабул қилинди. Томонлар учрашувда Ўзбекистон ва Миср ишбилармонлар ўртасидаги алоқаларнинг ривожланиб бораётгани мамлакатларимизнинг узоқ муддатли манфаатларига жавоб берадиган, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатаётганини таъкидладилар.

Сармоявий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг айрим масалалари ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Мулоқот чоғида Миср тадбиркорлари билан қўшма лойиҳалар, шунингдек, Наманган маҳсулотларини экспорти масалалари муҳокама қилинди.



Сўнг, Наманган шаҳридаги “Шедевр Плаза” меҳмонхонасида мисрлик меҳмонларнинг маҳаллий тадбиркорлар вакиллари билан B2B форматида учрашуви ташкил этилди. Учрашув чоғида Наманганда савдо мажмуалари ва спорт иншоотларини қуриш,вилоятда ҳамкорликда тўқимачилик саноати, фармацевтика саноати, шу жумладан ветеринария маҳсулотлари, чарм саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, текстил, қуруқ мева ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Мисрга етказиб бериш, биргаликда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шундан сўнг, меҳмонлар вилоятдаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти, Наманган шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.
Расмлар муаллифи Ҳамдам Мамадалиев

Теглар:Наманган Миср инвестициялар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар