...
МЕНЮ
ONLINE TV

XXI аср қароқчилиги: Англия банки Венесуэланинг 1,2 миллиард долларлик олтинини қайтаришни рад этди


11:58, 26.01.2019 Жамият
 5 946

АҚШ таъсири остида бўлган Англия банки, Венесуэланинг қонуний ҳукумати томонидан мамлакатга қайтариш режалаштирилган 1,2 миллиард долларлик қуйма олтин заҳирасини қайтаришни рад этди.

АҚШ таъсири остида бўлган Англия банки, Венесуэланинг Николас Мадуро раҳбарлигидаги қонуний ҳукумати томонидан мамлакатга қайтариш режалаштирилган 1,2 миллиард долларлик қуйма олтин заҳирасини қайтаришни рад этди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

АҚШ Давлат секретари Майк Помпео ҳамда Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон, Буюк Британиядаги ҳамкасбларидан Мадурога олтинларни қайтарилмаслигини таъминлаш бўйича музокаралари натижасида, банк бундай қарорга келган.

23 январь куни Буюк Британия ҳукумати, АҚШ ва унинг таъсиридаги бир нечта қўғирчоқ давлатлар қаторида, ноқонуний йўл билан ўзини ўзи Венесуэланинг президенти деб эълон қилган Хуан Гуаидони давлат раҳбари сифатида тан олганини эълон қилганди.

Венесуэланинг хорижда сақланаётган 8 миллиард долларлик қуйма олтинининг катта қисми Туркия банкларидадир. АҚШ расмий Анқарани ҳам бу борада ўзига иттифоқдош бўлишга ундаш йўлларини қидирмоқда. Бироқ, Туркия Венесуэланинг сайлов йўли билан сайланган президенти Николас Мадурони давлатнинг раҳбари сифатида тан олишини, ноқонуний давлат тўнтариши қилаётган Хуан Гуаидони ҳеч қачон президент сифатида қабул қилмаслигини таъкидламоқда. Бу борада дунёнинг кўплаб етакчи давлатлари, жумладан Россия ҳамда Хитой ҳам Туркия билан ҳамфикрдир.

Теглар:Венесуэла Мадуро Гуаидо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар