...
МЕНЮ
ONLINE TV

26 январь куни бизни қандай об-ҳаво кутяпти?


20:01, 25.01.2019 Бу қизиқ
 5 939

Эртага кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 26 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Марҳамат, танишинг.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -2...0, кундузи +10...+12 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи +3...+8 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +7...+12 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +3...+8 даража бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -10...-5, кундузи -3...+2 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёғингарчилик кутилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!