...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёдаги энг қулай аэропортлар топ 10 рейтинги. Сизнингча, бу рўйхатда Ўзбекистон борми?


21:38, 04.02.2019 Бу қизиқ
 15 610

Бирор бир хорижий давлатга борган инсон саёҳатини даставвал уша мамлакат аэропортига қадам қўйишдан бошлайди. Мамлакатдаги яшаш шароити, меҳмондўстлик ва сайёҳларга бўлган эътибор ҳақидаги илк хулосалар ҳам шу ерда туғилади. Шундан келиб чиқиб ҳам ҳар қайси мамлакат ўз аэропортларида ташриф буюрувчиларга сифатли хизмат кўрсатишга, улар учун қўшимча қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратади. 
 
Дунёдаги энг яхши, қулай ва ҳашаматли аэропортлар қайси малакатга тегишли эканлигини биласизми? Агар билмасангиз қуйида шундай аэропортларнинг топ 10 талиги билан танишинг. Аввалдан айтиб қўйган маъқул. Ўзбекистон аэропортлари бу рўйхатдан ўрин олмаган. 
 
1. Сингапур Чанги аэропорти (SIN). Бу аэропорт бундан 6 йил аввал дунёнинг энг яхши аэропорти сифатида тан олинган. У ўзининг такрорланмас меъморчилиги, ёпиқ боғлари, ресторанлари билан анча машҳур. Шунингдек бу ерда туну кун бепул ишлайдиган кинотеатр, сув ҳавзалари, дам олиш масканларининг борлиги ташриф буюрувчиларни ўзига тортади.


 
2. Сеул Инчеон халқаро аэропорти (ICN). Бу аэропорт Корея маданияти музейига эга бўлиб, кун давомида маданий ва бадиий чиқишларни намойиш этади. Ёпиқ конки пляжлари ва маҳаллий ошхоналарга эгалиги билан ажралиб туради.


 
3. Токио Ҳанеда халқаро аэропорти (HND). Бу аэропорт энг тоза ва энг самарали аэропорт сифатида ҳам тан олинган. Қолаверса, руҳий шифо олиш ва ибодат қилиш учун барча имкониятлар яратилган.


 
4. Гонгконг халқаро аэропорти (HKG). Бу аэропорт ўзининг дунё миқёсида юқори баҳоланган меҳмонхоналари билан жуда машҳур.

 
5. Дубай халқаро аэропорти (DXB). Бу аэропортда 140 дан ортиқ авиакомпаниялар томонидан хизмат кўрсатилади. Дам олиш учун мўлжалланган махсус боғларига, WiFi’нинг бири бўлган тезкор “Vau-fi” интернет хизматига эга.


 
6. Ҳамад халқаро аэропорти (DOH). Ушбу аэропорт меъморий жиҳатдан жуда гўзал бўлиб, қурилиши учун 16 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланган. Шовқиндан ҳоли бўлгани учун бемалол ибодат қилиш ва исталганича дам олиш мумкин.

 
7. Мюнхен халқаро аэропорти (MUC). Бу аэропорт Германиянинг “Air Berlin” ва “Lufthansa” каби энг йирик авиакомпаниялари билан ҳамкорлик қилади. Ташриф буюрувчилар турли мавсумий тантаналарга, музда учиш баҳсларига, машҳур немис рождество бозорларига гувоҳ бўлиш билан бир қаторда, гольф курсларида қатнашишлари мумкин. 


 
8. Цюрих аэропорти (ZRH). Бу Швейцариянинг энг йирик аэропортлардан бири бўлиб, шампан ва виски каби ичимликлар мажмуасига эга бўлган 9 та ҳашаматли залга эга. 80 дан ортиқ бож тўлови олинмайдиган савдо дўконлари мавжуд. Шаҳарни очиқ кузатиш учун махсус велосипед ижараси ҳам бор.


 
9. Лондон Хитроу аэропорти (LHR). Бу аэропорт ўзининг мазали инглиз таомлари ва энг кўп озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган бозорлари билан машҳур. 


 
10. Франкфурт аэропорти (FRA). Ушбу аэропорт транспорт, харид ва овқатланиш учун ажойиб имкониятларга эгалиги билан ажралиб туради. У Европадаги тўртинчи йирик аэропорт бўлиб, йиллар давомида қулайлиги билан ҳам ном қозонган. 

Манзура Сайфиддинова 

Теглар:Аэропортлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!