...
МЕНЮ
ONLINE TV

2018 йилда туғилган болаларга энг кўп қандай исм берилган?


11:08, 19.01.2019 Бу қизиқ
 19 726

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2018 йилда туғилган чақалоқларга энг кўп қайси исмлар қўйилганини маълум қилди.
 
Қайд этилишича, 2018 йилда туғилган ўғил болаларга энг кўп Мустафо исми қўйилган. Улар 7 785 нафарни ташкил этмоқда.
 
Қизлар орасида эса Солиҳа исми биринчиликни эгаллаган. Яъни 2018 йилда туғилган 7 030 нафар чақалоққа Солиҳа исми берилган.
 
Шунингдек, ўғил чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар рейтингидан Муҳаммад, Исломбек, Фахриддин, Анвар, Дониёр, Алишер, Азизбек, Лутфулла, Ҳикматжон исмлари ўрин олган.
 
Қизлар орасида эса ўтган йили Дилобар, Дилфуза, Наргиза, Дилдора исмлари оммалашган. 

Теглар:Исмлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!