...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотофакт: Тошкентда бодом гуллади


14:11, 19.01.2019 Бу қизиқ
 5 542

Бодом дарахти одатда эрта баҳорда, барг чиқаришдан олдин гуллайди.

Тошкент вилояти Олмалиқ туманида бодом гуллади.  Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мобил мухбири хабар бермоқда.
 
Одатда баҳорги қорасовуқ чидамли бодом дарахти Ўзбекистонда эрта баҳорда,  бошқа дарахтлардан олдин гуллайди.
 
Ўтган йили бодом февраль ойининг бошида гуллаган эди.  Бу гал январь ойи бошиданоқ, Республиканинг турли ҳудудларида бодом гуллашни бошлади. Айтиб ўтиш керакки,  бу йил Ўзбекистоннинг кўп вилоятларида деярли қор ёғмади ва ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетмади.
 
Аввалроқ, 2 январъ куни Наманганда, кейин Сурхондарёда ҳам бодом гуллаган эди.
Айюб Мустафо

Теглар:Бодом гули Баҳор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!