...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТАТУ таркибида Ўзбек-Беларусь қўшма факультети ташкил этилади


14:19, 19.01.2019 Жамият
 1 904

Факультетда талабалар тўлов-контракт асосида рус тилида ўқитилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети таркибида Ўзбек-Беларусь қўшма ахборот технологиялари факультетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарорга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбек-Беларусь қўшма ахборот технологиялари факультети очилади.
 
Факультетнинг асосий вазифаси республика иқтисодиётининг реал сектори тармоқлари учун ахборот технологияларини дастурий таъминлаш, мобил тизимларни дастурлаш, сунъий интеллект соҳалари бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳисобланади.
 
Факультетда талабалар тўлов-контракт асосида рус тилида ўқитилади.
 
Факультет битирувчиларига икки томонлама тан олинадиган ҳамда Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети дипломлари берилади.

Теглар:Тошкент ахборот технологиялари университети Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар