...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга Каспийдан салқин ва нам ҳаво массаси келяпти


17:51, 29.01.2019 Бу қизиқ
 14 027

Республикада совуқ ва қор кўчиши кутиляпти.

Эртага, 30 январь куни республика ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
29-31 январда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда 30 январда қорга айланиши мумкин. 31 январга ҳаво ҳарорати 6-8 даражага пасаяди ва шу даврнинг нормал ҳарорат қийматларига яқин бўлади.
 
1-2 февралда Каспий денгизи ҳудудларидан деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи +5...+10 даража атрофида бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудлари бўйича 28 январдан 2 февралгача қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!