...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага айрим ҳудудларда ёмғир ёғади


20:49, 28.01.2019 Бу қизиқ
 6 470

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 29 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Марҳамат, танишинг.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +3...+5, кундузи +13...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи +5...+10 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +3...+8, кундузи +10...+15 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ёғингарчилик кутилади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи +10...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етиб, ёмғир ёғиши мумкин.
 
Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи +10...+15 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/сдан 15-20 м/сга етади ва ёмғир ёғади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +7...+12 даража бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 12-17 м/с тезликда эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи +3...+8 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етиб, ёмғир ёғиши кутилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!