...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эксперт АҚШни йўқ қилишнинг кафолатланган йўлини маълум қилди


17:32, 29.01.2019 Олам
 11 992

Ғарбда ҳамма эътибор сув тубида чексиз ҳаракатлана олувчи ядро энергиясини ташувчи “Посейдон” дронига қаратилган.

АҚШнинг барча аҳолисини йўқ қилиш учун Россиянинг РС-28 “Сармат” ракетасининг ўн донаси етарли бўлади, деб ёзмоқда ҳарбий мутахассис Алексей Леонов “Звезда” ҳафталик нашрида.
 
Ҳарбий эксперт АҚШни яксон қилишнинг кафолатланган усулини маълум қилди.
 
Леоновнинг сўзларига кўра, Ғарбда ҳамма эътибор сув тубида чексиз ҳаракатлана олувчи ядро энергиясини ташувчи “Посейдон” дронига қаратилган. У ерда гидроакустик кузатув, кемага қарши овоз тезлигидаги торпедага қарши ракета орқали “Посейдон”ни тўхтатиш мумкинлигига ишонишаётгани таъкидланган. Бироқ эксперт бу режанинг самарадорлигига шубҳа билдирган.
 
Леонков ядровий можарода “Сармат” қитъалараро ракетаси етарли бўлишини таъкидлаган. Эксперт “Сармат” зарбасидан кейинги АҚШнинг зарарини ҳисоблаб, шундай хулосага келган.
 
“Сизлар ҳам ҳисоблаб кўринг. Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларининг ҳар бирида 100 минг нафар одам ҳалок бўлган. 1945 йилда атом бомбаларининг ядровий қудрати ўртача 20 килотонна бўлган. Демак ўртача олганда бир килотонна беш минг одамни ҳалок қилган. Бизнинг бир дона “Сармат” 6,75 дан 7,5 гача ядровий мегатонна етказа олади. Бу АҚШнинг аҳоли зич жойлашган шаҳарларида 33,75 миллиондан 37,5 миллионгача одамни ҳаётига зомин бўлади. Ўнта “Сармат” америка аҳолисини бутунлай йўқ қила олади”, деб ёзган мутахассис.
 
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўтган йилнинг март ойида мамлакатнинг янги ўта замонавий қуролларини намойиш қилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ядро уруши Сармат АҚШ-Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!