...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғона канали яқинида 3 метрли бўғма илон топилди


17:10, 29.01.2019 Жамият
 14 581

Илон Ўзбекистондан канал орқали сузиб келган бўлиши мумкин.

Қирғизистоннинг  Ўзбекистон билан чегарадош Жеке-Мисте қишлоғида, Фарғона каналининг ёнидан 3 метрли ўлик бўғма илон топилди, дея хабар бермоқда Қирғизистон матбуоти.
 
Қишлоқ ветеринари Маматрайим Тожибоевнинг  айтишича, бўғма илон Ўзбекистондан канал орқали сузиб келган бўлиши мумкин.
 
“Икки кун аввал қишлоқ йигитлари сувдан узунлиги 3 метр, эни - 15-20 сантиметр келадиган ўлик бўғма илонни топишди.  Балки кимдир Ўзбекистонда илон боқса керак, улардан бирортаси нобуд бўлган ва уни каналга ташлаб юборишган”,  деган ветеринар.
 
Илонни тутганлар изоҳ беришдан бош тортишган.
 

Теглар:Илон Қирғизистон Фарғона канали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар