...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда ЙТҲ оқибатида беш ўзбекистонлик ҳалок бўлди


12:44, 29.01.2019 Жамият
 5 739

“Нексия” ва “Мерседес-Спринтер” тўқнашиб кетган.

2019 йил 28 январь куни Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти Боткен туманида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 28 январь соат чамаси 21:00 ларда “Ош-Баткен-Исфана” автомобил йўлининг 207-км.да ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” русумли автомобил (40 D 091 PA давлат рақами) қарама-қарши йўлда ҳаракатланиб келаётган Қирғизистон Республикасининг “Мерседес-Спринтер” русумли фургон автомобили билан тўқнашиб кетган.
 
Оқибатда “Нексия” автомобили ҳайдовчиси ҳамда унинг 4 нафар йўловчиси (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) воқеа жойида ҳалок бўлган.
 
Вафот этган фуқароларнинг жасадлари Боткен тумани шифохонасига олиб борилган.

Теглар:ЙТҲ Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар