...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда яна бир хорижий университет филиали очилади


12:57, 29.01.2019 Жамият
 4 479

Дастлаб таълим франчайзинг усулида ташкил этилади.

Хоразмда Малайзия технология университетининг филиали очилади.
 
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Малайзия Технология университети - «Universiti Teknologi Malaysia» – UTMнинг Хоразмдаги филиалида инжиниринг, ахборот технологиялари, фундаментал фанлар ва менежмент йўналишлари бўйича таълим берилиши кўзда тутилган.
 
Дастлаб таълим Хоразмдаги тегишли олий ўқув юрти базасида франчайзинг усулида ташкил этилса, келгусида UTMнинг алоҳида филиали очилади.
 
Маълумот учун: UTM 1904 йилда асос солинган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади. «QS World University Rankings» статистикасига кўра, UTM «QS Asian University Rankings» версияси бўйича 228-ўринни ва Осиёдаги олий таълим муассасалари орасида 47-ўринни эгаллайди.
 
Ҳар йили олий таълим муассасасини 12 мингдан ортиқ талаба битиради.

Теглар:Университет Малайзия Хоразм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар