...
МЕНЮ
ONLINE TV

Болаларни мусобақага олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради. Қурбонлар сони кўп


18:12, 04.02.2019 Олам
 13 211

ЙТҲда 38 киши жабрланган. 17 киши шифохонага ётқизилган.

Кеча, 3 февраль куни Россиянинг Калуга вилоятида 45 кишини олиб кетаётган автобус йўл-транспорт ҳалокатига учраган. Автобусдагиларнинг 31 нафари болалар бўлган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
Автобус соат 9:15 да Калуга – Вязьма автомобиль йўлининг 128-км.да йўл четидаги ариққа қулаган. ЙТҲ натижасида етти киши ҳалок бўлган.
 
“ЙТҲда етти киши ҳалок бўлди, жумладан уч нафар бола”, деган Калуга вилояти ИИБ вакили.
 
Россия ФВВ маълум қилишича, ЙТҲда 38 киши жабрланган. 17 киши шифохонага ётқизилган, шундан 11 нафари болалар.
 
Таъкидланишича, болалар Калуга вилоятига рақс мусобақасида иштирок этиш учун кетаётган бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!