...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда яна пичоқбозлик. Мактаб ўқувчиси вафот этди


18:39, 04.02.2019 Жамият
 14 155

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноий иш очилган.

Таҳририятимизга кеча, 3 февраль куни Тошкент  шаҳар Миробод туманида жойлашган 31-умумий ўрта таълим мактаби ва коллеж ўқувчиси ўртасида жанжал чиққани ҳақида хабар келиб тушди. QALAMPIR.UZ шахсий манбаларига таянган ҳолда мазкур воқеа тафсилотларини ўрганишга киришди. Тўпланган маълумотларга қараганда, жанжал оқибатида бир йигит ҳалок бўлган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати билан боғландик. Расмийлар хабарни тасдиқлаб, қуйидагларни маълум қилди.
 
Ҳодиса 3 февраль куни соат тахминан 23:40 да Миробод туманида Сарикул кўчасида юз берган. Муқаддам судланган 22 яшар Сулаймон С. ва 19 ёшли Сергей Ф. ўртасида жанжал келиб чиққан. Маълум бўлишича, келишмовчиликка қизбола сабаб бўлган.
 
Жанжалга Сергей дўстлари – 21 ёшли Серикбай К. ва 16 ёшли Темур М.ни чақирган. Муштлашув вақтида 22 яшар Сулаймон С. Темур М.ни пичоқлаб, воқеа жойидан яширинган.
 
Пичоқланган Темур М. шифохонага олиб борилган ва шифокорларнинг урунишига қарамай ҳалок бўлган. QALAMPIR.UZ аниқлаган маълумотларга қараганда, жанжал натижасида ҳалок бўлган Темур М. 31-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси бўлган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси билан (қасддан одам ўлдириш) жиноий иш очилган.
 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Тошкентда вояга етмаганлар ўртасида қизлар сабаб бундай келишмовчиликлар тез-тез учраб туради ва уларнинг кўпчилиги қон тўкилиши билан тугайди. 2016 йилнинг баҳор ойларида Тошкентнинг П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимов ва Исломбек Тўлаганов ўртасида чиққан низо ҳали 18 ёшга ҳам тўлмаган Жасурни орамиздан олиб кетганди. 
Суннатилла Абдуллаев
 

Теглар:Жанжал Пичоқбозлик Миробод тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар