...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентнинг учта туманига ҳокимлар тайинланди


12:26, 26.12.2018 Жамият
 5 818

Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган.

Тошкент шаҳрининг бирданига учта туманида ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган.
 
Унда шу кунга қадар Олмазор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Султонович Раҳмонов, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкатбек Турдиевич Эргашев, Миробод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шуҳрат Абдужабборович Пўлатов ўз лавозимларига тасдиқланганлар.
 
Бахтиёр Султонович Раҳмонов Олмазор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига 2017 йилнинг  апрель ойида;
 
Шавкатбек Турдиевич Эргашев Мирзо Улуғбек тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига 2018 йилнинг май ойида;
 
Шуҳрат Абдужабборович Пўлатов Миробод тумани вақтинча бажарувчи лавозимига 2017 йилнинг  апрель ойида тайинланган эди. 

Теглар:Олмазор тумани Миробод тумани Мирзо Улуғбек тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар