...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзо Улуғбек туманидаги мудҳиш ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди


14:27, 26.01.2019 Жамият
 10 400

ЙТҲ Абдулла Қодирий кўчасида юз берган.

Бугун, 26 январь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
 
ЙТҲ тумандаги Абдулла Қодирий кўчасида Экопарк яқинида содир бўлган. Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси реклама баннерининг устунига бориб урилган.
 
Тўқнашув натижасида ҳайдовчи 25 ёшли Аҳрорбек Т. ва унинг икки нафар аёл йўловчиларининг жони воқеа жойида узилган. Учинчи йўловчи шифохонага ётқизилган, унинг аҳволи оғир экани айтиляпти.
 
ЙТҲга тезликнинг жудаям ошириб юборилиши сабаб бўлгани тахмин қилиняпти. Тезлик натижасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган бўлиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Мирзо Улуғбек тумани Экопарк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар