...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев ва Жээнбеков телефонда табрик алмашди


19:48, 28.12.2018 Жамият
 1 210

Президентлар ўзаро ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Бугун, 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.
 
Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари кириб келаётган Янги йил муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, эзгу тилаклар билдирдилар.
 
Президентлар ўзаро ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
 
Сўнгги йилда Ўзбекистон – Қирғизистон муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб, аниқ амалий мазмун билан бойигани қайд этилди.
 
Суҳбат якунида давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш борасида интилишлари қатъий эканини таъкидладилар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Қирғизистон Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбеков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар