...
МЕНЮ
ONLINE TV

Одилхон қори ишлаган масжидга янги имом-хатиб тайинланди


19:30, 28.12.2018 Жамият
 6 262

Яҳё Абдураҳмонов 1999-2003 йилларда Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” мадрасасини тамомлаган.

Бугун, 28 декабрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур тумани Кўкча даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидига Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли имом-хатиб этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Яҳё Абдураҳмонов 1999-2003 йилларда Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” мадрасасини тамомлаган. 2004-2008 йилларда Тошкент ислом институтида таълим олган. Миср давлатидаги “Ал-Азҳар” университетида малака оширган. 2009-2011 йилларда Ўзбекистон миллий университетининг Олий журналистика факультетида ўқиган. 2004-2018 йилларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани “Кулол қўрғон” жоме масжидида имом ноиби, имом-хатиби вазифаларида ишлаган. Айни вақтда Тошкент ислом институтида “Тажвид” фани ўқитувчиси ва Халқаро ислом академиясининг мустақил тадқиқотчиси ҳисобланади.
 
2018 йилда Тошкент шаҳридаги туманлараро қорилар мусобақасининг мутлақ ғолиби, шаҳар бўйича 2-ўрин соҳиби бўлган. 2018 йилда “Энг маърифатли имом” кўрик танлови Тошкент шаҳридаги босқичи ғолиби, Республика босқичида эса 2-ўринни эгаллади.

Маълумот учун, 2011 йилдан 2018 йил июль ойигача “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом – хатиби лавозимида Одилхон қори Юнусхон ўғли фаолият олиб борган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шайх Зайниддин жоме масжиди Имом хатиб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар