...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон самолёти Эронда ҳалокатга учради. Қурбонлар бор


14:03, 14.01.2019 Олам
 10 315

Самолёт ҳалокатга учраганида унинг бортида 30 тонна гўшт бўлгани айтилмоқда.

Бугун, 14 январь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекдан Эроннинг Караж шаҳрига йўлга чиққан Boeing 707 юк ташувчи самолёти ҳалокатга учради.
 
Самолёт бортида жами 16 киши бўлган. Улардан фақат бир киши – самолёт муҳандиси тирик қолган. 15 киши ҳалок бўлган.
 
Караж шаҳри Эрон пойтахти Теҳрон яқинида жойлашган. Учувчи эса аэропортларни адаштириб қўйган ва қўниш чоғида бошқарувни йўқотган.
 
Мазкур самолётда мунтазам Қирғизистондан Эронга гўшт ва буғдой олиб борилган. Самолёт ҳалокатга учраганида унинг бортида 30 тонна гўшт бўлгани айтилмоқда. 






 

Теглар:Самолёт ҳалокати Эрон Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!