...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов эртага Қирғизистонга жўнаб кетади


09:24, 17.12.2018 Жамият
 2 159

Ҳукуматининг чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов эртага, 18 декабрь куни Қирғизистонга жўнаб кетади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон Ҳукумати раиси Абдулла Арипов ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев раислигида 18 декабрь куни Ўш шаҳрида Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари раҳбарлари билан Қирғизистон Ҳукуматининг чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
 
Эслатиб ўтамиз, Бош вазир Абдулла Ариповнинг сўнгги халқаро ташрифи жорий йилнинг 2 ноябрь куни Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрига бўлган эди. Унда Арипов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этган. 

Теглар:Абдулла Арипов Ўзбекистон-Қирғизистон Ўш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар