...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ жавобини била туриб, Россияга шарт қўйдими?


20:15, 17.01.2019 Олам
 16 901

Америка ЎҚРБШни сақлаб қолиш учун Россияга шарт қўйди.

Аввалроқ, АҚШ Россия розилигисиз Ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартнома (ЎҚРБШ)дан чиқишни бошлаши ҳақида хабар берган эдик.
 
Америка ҳануз ЎҚРБШни сақлаб қолиш мумкинлигини таъкидлаяпти. Бунинг учун Россия шартнома шартларига мос келмайдиган 9М729 ракеталарини йўқ қилиши керак. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар берди.
 
“Биз бажарилиши керак бўлган шартлар рўйхатини маълум қилдик. Аммо руслар ўзи ҳам шартномага зид ҳаракатини бартараф этиш учун нима қилиши кераклигини билади: улар ракеталарни йўқ қилиши керак. Бизнинг техник мутахассисларимиз бу масалани ўрганиб чиқди, буни қайта текширишга ҳожат йўқ”, деган АҚШ Давлат котибининг қуролланиш ва халқаро хавфсизлик бўйича ўринбосари Андреа Томпсон.
 
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Россиянинг 9М729 ракеталарини йўқ қилиши унинг ЎҚРБШ шартларини бузганини тан олгани бўлади. Шундан келиб чиқиб, Россия Американинг бу шартига “йўқ” деб жавоб беришини тахмин қилиш мумкин.
 
Негаки, расмий Москва АҚШнинг шартнома шартини бузиш бўйича айбловларини доимий равишда инкор этиб келган.
 
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг ЎҚРБШ қоидаларига зид ҳаракати юзасидан Женева шаҳрида америка-рус музокаралари бесамар якунланганди. Шундан сўнг, АҚШ шартномадан чиқиш жараёнини бошлаш муддатини маълум қилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Россия ЎҚРБШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!