...
МЕНЮ
ONLINE TV

Клинтон: "АҚШнинг ЎҚРБШдан чиқиши Путин учун "совға"


18:48, 07.02.2019 Олам
 9 468

Клинтон ЎҚРБШ бўйича дипломатик йўл тутиш кераклигини таъкидлаган.

АҚШнинг собиқ Давлат котиби Хиллари Клинтон президент Дональд Трампнинг Ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартнома (ЎҚРБШ)дан чиқиш қарорини танқид қилди. бу ҳақда пайшанба куни "The Hill" нашри хабар берди.

"Дунёга ҳозир қуролланиш пойгаси умуман керакмас", деган Клинтон Жоржтаун университетидаги нутқида.

собиқ Давлат котибининг фикрича, Трамп маъмуриятининг бундай кескин ҳаракати Россия президенти Владимир Путин учун совға бўлади, негаки расмий Москвага ҳам расмий Вашингтон ортидан шартномадаги иштирокини тўхтатишини эълон қилиш имконияти яратилган.

Клинтоннинг таъкидлашича, у ЎҚРБШ бўйича нисбатан дипломатк йўл тутган бўларди. Чунки бундай шартноманинг йўқлиги минтақадаги вазиятни оғирлаштиради.

"Биз зудлик билан музокара ўтказишни талаб қилган бўлардик ва қўлимиздаги далилларни столга қўйиб, Россияни шартнома шартларини бажаришга мажбур қилардик", деган Хиллари Клинтон.

Эслатиб ўтамиз, Хиллари Клинтон 2016 йилдаги сайловда Демократлар партиясидан АҚШ президентлиги учун номзод бўлганди. Якунда эса Республикачилар номзоди Дональд Трамп ғалаба қозонган.

Теглар:Хиллари Клинтон ЎҚРБШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!