...
МЕНЮ
ONLINE TV

Билл Гейтс бургер учун навбатда турибди


00:28, 18.01.2019 Олам
 6 110

Сиэтллик Майкл Галос Facebook'даги саҳифасида Билл Гейтснинг Dick’s ресторанида навбат кутаётгани тасвирланган суратни жойлаштирди. У расмга шундай шарҳ ёзган: "Сизнинг бойлигингиз 100 миллиард долларга яқин, сиз тарихдаги энг катта хайрия ташкилотини бошқарасиз ва Dick’s'да бургер, картошка фри ва кола учун навбат кутяпсиз, барчамиз каби... Оқ уйдагилардан фарқли ўлароқ, ҳақиқий бой одамлар шундай йўл тутишади".

Билл Гейтс - америкалик тадбиркор ва жамоат арбоби, хайриячи, Microsoft асосчиларидан бири ва энг йирик акциядори. 2008 йил июнь ойигача компания бошлиғи, ҳозирги кунда директорлар кенгашининг ижрочи директори. У Билл ва Мелинда Гейтслар жамғармаси ҳамраиси, Berkshire Hathaway директорлар кенгаши аъзоси. 1996 йилдан 2007 йилгача, 2009 йилдан 2016 йилгача - Forbes журналига кўра, дунёдаги энг бой одам. Унинг бойлиги 2015 йил март ойида 79,2 миллиард долларга баҳоланиб, 2012 йил сентябрь ойига нисбатан 13,2 млрд долларга ошган. У 20 марта кетма-кет Американинг энг бой одами ва 16 марта дунёдаги энг бой одам деб топилган.

Билл Гейтс хайрия учун маблағ ажратиш бўйича чемпионлардан бири ҳисобланади: 1994 йилдан 2010 йилгача у Билл ва Мелинда Гейцлар жамғармасига 28 миллиард доллардан зиёд маблағ сарфлаган. 2010 йил февраль ойида Гейтс барча миллиардерларни ўз бойликларининг ярмини садақа қилишга таклиф қилди.

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!