...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: Хитой энг қудратли ракетасини юбилей санада намойиш қилади


19:33, 25.01.2019 Олам
 4 694

Унинг учиш масофаси турли манбаларга кўра 13 мингдан 15 минг километрга етади.

Хитойнинг “сирли ва энг замонавий” қитъалараро баллистик ракетаси DF-41 ни 2019 йилнинг 1 октябрь куни намойиш қилиши мумкин. Бу ХХР ташкил топганининг 70 йиллиги муносабати билан Пекинда ташкил этиладиган парадда юз бериши кутиляпти. Бу ҳақда CCTV хабар берди.
 
Таъкидланишича, Хитой ҳарбийлари январь ойида DF-41 ракетасининг синовини давом эттирган.
 
Хитойнинг бир ёки бир нечта ядровий каллакни ташувчи уч авлод (DF-5, DF-31 и DF-41) қитъалараро баллистик ракетаси 10 минг километр узоқликдаги нишонга ета олади.
 
DF-41 энг қудратли хитой ракетаси ҳисобланади. Унинг учиш масофаси турли манбаларга кўра 13 мингдан 15 минг километрга етади. “The Washington Free Beacon”га кўра DF-41 нинг илк синови 2012 йил июлда ўтказилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ракета Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!