...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёевга Хитойдан таклифнома юборилди


10:57, 17.01.2019 Жамият
 4 850

Ўзбекистон – Хитой кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Хитой томони Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга жорий йил апрель ойида Пекин шаҳрида ўтказиладиган “Бир макон,  бир йўл” иккинчи халқаро форумида иштирок этиш учун таклифнома юборди. Расмий таклифномани Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сзян Ян Ўзбекистон Республикаси Абдулазиз Комиловга топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 

 
Кеча, 16 январь куни Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сзян Ян Ўзбекистон Республикаси Абдулазиз Комилов қабулида бўлган. 
 
Суҳбат чоғида 2019 йил учун мўлжалланган Ўзбекистон – Хитой кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
 
Учрашувда Тошкент шаҳрида олий даражадаги Ўзбекистон – Хитой учрашувини ўтказишнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

Теглар:Ўзбекистон-Хитой Бир макон Сзян Ян Абдулазиз Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар