...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг халқаро облигацияларини чиқариш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди


10:50, 17.01.2019 Жамият
 1 539

Қарор билан Молия вазирига халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш бўйича шартнома ва битимларни имзолаш ваколати берилди.

2018 йилнинг декабрь ойи бошида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик. Орадан 40 кундан зиёдроқ вақт ўтиб мазкур қарор Ҳукумат томонидан қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги қуйидаги операцияларни амалга ошириши белгиланди:
 
  • халқаро молия бозорида Ўзбекистон номидан халқаро облигациялар эмитенти бўлиб иштирок этиш;
 
  • халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш бўйича шартнома ва битимлар тузиш;
 
  • халқаро облигациялар бўйича тўловларни амалга ошириш;
 
  • тегишли банк хисоб варақларини очиш ва юритиш.
 
Қарор билан Молия вазирига халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш бўйича шартнома ва битимларни имзолаш ваколати берилди. Мазкур битим ва шартномалар бўйича Адлия вазирлиги томонидан юридик хулоса берилиши лозим.
 

Теглар:халқаро облигациялар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар