...
МЕНЮ
ONLINE TV

Австрия элчиси Абдулазиз Комиловга ишонч ёрлиғини топширди


14:12, 18.12.2018 Жамият
 1 136

Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг деярли барча соҳаларида икки томонлама алоқаларнинг жадал ва изчил тус олгани қайд этилган.

Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Австрия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида) этиб тайинланган Алоис Краутни қабул қилди.
 
Вазир Элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, уни масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаган ва муваффақиятлар тилаган.
 
Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг деярли барча соҳаларида икки томонлама алоқаларнинг жадал ва изчил тус олгани қайд этилган.
 
Абдулазиз Комилов Австриянинг 31 декабрь куни якунланаётган Европа Иттифоқидаги муваффақиятли раислигини алоҳида қайд этган.
 
Учрашувда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш,  жумладан ташрифлар алмашиш ва қўшма бизнес-форумларини ўтказишдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди.

Теглар:Австрия элчиси Абдулазиз Комилов Алоис Краут 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар