...
МЕНЮ
ONLINE TV

Магнитогорскда қаҳрамонлик кўрсатган ўзбек йигити Абдулазиз Комилов томонидан тақдирланди


13:45, 06.02.2019 Жамият
 6 090

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан унинг 7 февралда учиб кетиши учун Екатеринбург-Тошкент рейсига бепул чипта ажратилди.

Ўтган йилнинг 31 декабрь куни Россиянинг Челябинск вилояти Магнитогорск шаҳрида фожиа юз бериб, Кўп қаватли уйда газ портлаши оқибатида бутун бир подъезд қулаб тушганди. Бино қолдиқлари остидан 39 кишининг жасади топилди. ФВВ томонидан олти киши тирик қутқариб олинди. Улардан бири 11 ойлик бола.
 
Ўзбекистон фуқароси Оламафруз Абдуллаев Магнитогорскда рўй берган фожиада биринчилардан бўлиб ёрдамга шошилган ва қутқарувчилар келгунга қадар ўз ҳаётини хавф остига қўйиб бино қолдиқлари орасидан саккиз кишини қутқаришга муваффақ бўлган эди.


 
Кеча, 5 февраль куни Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасида (Россия) Ўзбекистон фуқароси Оламафруз Абдуллаев билан учрашув бўлиб ўтди.
 
Сурхондарё вилоятида туғилган Абдуллаевнинг беғараз ва қаҳрамонона ҳаракати Россия матбуоти томонидан кенг ёритилди, унда жасорати ва ўзгалар қайғусига бефарқ эмаслиги таъкидланди.
 
Бош консулхонадаги учрашувга Россияда вақтинчалик бўлиб турган ўзбекистонликлар, жумладан, олий таълим муассасалари талабалари, шунингдек, Свердловск вилоятидаги ўзбек диаспораси раҳбари Зокир Аллабергенов ҳам таклиф этилди.
 
Учрашув якунида Оламафруз Абдуллаевга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири номидан қимматбаҳо совға ва Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси фахрий ёрлиғи топширилди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан унинг 7 февралда учиб кетиши учун Екатеринбург-Тошкент рейсига бепул чипта ажратилди.
 

Теглар:Абдулазиз Комилов Магнитогорск Оламафруз Абдуллаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар