...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пойтахтнинг Амир Темур кўчасида ҳайдовчиларга янги қулайлик яратилди


13:28, 06.02.2019 Жамият
 3 732

Алишер Навоий кўчаси кесишмасига етмасдан 90 метр масофада жойлашган.

Тошкент шаҳар Транспорт ва йўл–транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаменти ҳамда ИИББ ЙХХБ таклифига мувофиқ, Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида қўшимча қайрилиб олиш жойи очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти хабар бермоқда.
 
Ушбу жой, Амир Темур кўчаси бўйлаб, Осиё кўчаси томондан ҳаракатланишда Алишер Навоий кўчаси кесишмасига етмасдан 90 метр масофада жойлашган.
 
Янги қайрилиб олиш жойининг очилиши, Амир Темур – Алишер Навоий кўчалари кесишмасида аввал мавжуд бўлган тирбандликларнинг қисман камайтириш имконини беради.

Теглар:Амир Темур кўчаси ҳайдовчиларга янги қулайлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар