...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин магнитогорскликлар мурожаатига жавоб қайтарди


18:53, 16.01.2019 Олам
 5 721

Россия раҳбари бундай баёнотни 2019 йилда ҳукумат билан бўлган биринчи учрашувда билдирган.

Аввалроқ, магнитогорскликлар портлаш бўлган кўп қаватли уйда яшовчи барчани янги жойга кўчиришни сўраб, Россия президенти Владимир Путинга мурожаат йўллагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Россия Президенти Владимир Путин Магнитогорскда газ портлашидан кейин қисман қулаб тушган кўп қаватли уйдаги аҳолини тўлиқ кўчиришга буйруқ берди. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.
 
“Шаҳар аҳолиси уйдаги барчани кўчириш бўйича менга мурожаат қилди. Экспертиза натижаси у ерда яшаш мумкинлигини кўрсатган бўлса ҳам, фожиа асоратли эди”, деган Россия раҳбари ва одамларга ён босиш кераклигини таъкидлаган.
 
Путин одамларни кўчиришни камида 1 млрд 300 млн рублга баҳолаган. Унинг сўзларига кўра, бу маблағ минтақавий ва федерал бюджетдан ажратилади.
 
“Магнитка” (Магнитогорск металлургия комбинати) билан ҳам гаплашиб кўрамиз. Биламан, улар доим бундай нарсаларга жавоб қайтаради”, деган Путин.
 
Россия раҳбари бундай баёнотни 2019 йилда ҳукумат билан бўлган биринчи учрашувда билдирган. Таъкидланишича, ҳукумат йиғилишида Челябинск вилояти губернатори Борис Дубровский ҳам қатнашган. Унга қисқа вақтда одамларни кўчириш бўйича таклиф киритиш топширилган.
 
Маълумот учун, Магнитогорскдаги портлашдан кейин кўп қаватли уйнинг фақатгина иккита подезди бузилишига кўрсатма берилганди. У ерда яшаган одамларга бюджетдан янги уй берилиши белгиланганди. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Магнитогорск Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!