...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путинга ҳужум тайёрлаган шахс ушланди


17:04, 16.01.2019 Олам
 20 480

Белградда террорчилик ҳужумини тайёрлашда гумонланган шахс қўлга олинди.

Бугун, 16 январь куни Сербияда Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ҳужум қилишни режалаштиришда гумон қилинган 21 ёшли ваҳҳобий қўлга олинди. У президентга Белграддаги ташрифи вақтида ҳужум қилишни режалаштирган.
 
Маълумотларга кўра, полиция патруль хизмати Нови-Пазар шаҳри яқинидаги Поток қишлоғида Армин Алибашични тўхтатган. Алибашичнинг сумкаси ҳуқуқ-тартибот ҳимоячилари эътиборини тортган. Сумкадан милтиқ ва унинг оптик нишонга олиш мосламаси топилган.
 
Шундан сўнг, дарҳол ёш йигитнинг уйида тинтув ўтказилган. Тинтув вақтида кўплаб қуроллар ва бомба тайёрлаш учун ускуналар, кимёвий модда ва детонаторлар топилган. Бундан ташқари, уйда ИШИД байроғи, шунингдек, ушбу террорчилик гуруҳининг ташвиқот материаллари ва адабиётлар топилган.
 
Алибашичнинг алоқаларини текшириш натижасида у Россия президентининг Белградга ташрифи вақтида унга ҳужум қилишни белгилагани аниқланган. Таъкидланишича, Россия ИШИДга қарши уруш очганидан кейин Путин террорчиларнинг нишонига айланган.
 
Хавфсизлик соҳасидаги мутахассис Жевад Галияшевич фикрича, Алибашевич ёлғиз ҳаракат қилмаган. Унинг сўзларига кўра, у каби ваҳҳобийлар стратегик инфратузилма ва одамлар оммавий тўпланадиган жойларга ҳужум уюштириш имкониятига эга бўлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин Сербия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!