...
МЕНЮ
ONLINE TV

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига янги бошлиқ тайинланди


16:28, 16.01.2019 Жамият
 5 334

Дилшод Фахриевич прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2010 йилда бошлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг кеча, 15 январдаги фармонига асосан Дилшод Фахриевич Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
 
Дилшод Раҳимов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Юридик фанлар номзоди.
 
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментда бошлаб, Департамент органларида турли лавозимларда, 2012 йилдан Бош прокуратура бўлим прокурори, катта прокурори, бошқарма катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
 
Аввал Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бош прокуратура тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар