...
МЕНЮ
ONLINE TV

800 долларга давлат рақами олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди


17:04, 01.02.2019 Жамият
 4 762

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. давлат рақами олиб бериш эвазига 800 АҚШ доллари олаётган вақтда ушланган.
 
М.А. бу пуллар эвазига фуқаро Д.М.нинг автомашинасига Йўл ҳаракатлари хавфсизлиги бошқармасида ишловчи танишлари орқали “01 717” давлат рақамини олиб беришни ваъда қилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бош прокуратура Давлат рақами 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар