...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Путин билан учрашиб, ваъдасини эслатиб қўйди


10:59, 24.01.2019 Олам
 12 907

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 23 январь куни Россия Федерациясига ташриф буюрди. Кремль саройида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
 
Суҳбат чоғида Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг асосий жиҳатларини, шунингдек, Сурия муаммосини ҳал қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.  Сўнг музокаралар делегация аъзолари иштирокида давом этди.
 
Россия-Туркия маслаҳатлашувлари якунида давлат раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Учрашувда Ражаб Тойиб Эрдўған Путинга “Икки томонлама савдо айланмаси 100 миллиард долларга етиши керак” деган гапини эслатиб қўйди.
 
Владимир Путин:  Ҳурматли жаноб президент!
 
Сизни Москвада қабул қилишдан жуда хурсандман.
 
Биз мунтазам учрашувлар, маслаҳатлашувлар, фикр алмашиш амалиётини давом эттирмоқдамиз ва бу ўз ижобий натижаларини бераётганини таъкидлаш керак.
 
Ўтган йилнинг ўн ойлигида савдоларимиз ўтган йилга қараганда кўпайди.  Ўтган йили Туркиядаги рус сайёҳлари сони деярли 30 фоизга ошди ва олти миллион одамни ташкил этди.
 
Бу бизнинг мамлакатларимиз фуқароларининг рус-турк муносабатларининг характери ва сифатидаги ўзгаришларни қандай қабул қилганлигини кўрсатади.
 
Бизнинг йирик лойиҳаларимиз ҳаётга татбиқ этилмоқда,  ҳамма нарса режага мувофиқ амалга оширилмоқда.
 
Ва,  албатта, минтақавий хавфсизлик масалалари билан шуғулланамиз, биз Сурия масаласида фаол ҳамкорлик қилмоқдамиз.
 
Хуш келибсиз,  сизни кўришдан хурсандмиз.
 
Ражаб Тойиб Эрдўған:  Азиз дўстим, биз 2018 йилда ўтказган учрашувларимиздан кейин 2019 йилда илк бор юзма-юз кўришяпмиз.
 
Ҳақиқатан ҳам, кўплаб соҳаларда – бу маданий, ҳарбий, савдо-сотиқда муносабатларимиз ривожланмоқда.
 
Шубҳасиз, бу минтақавий хавфсизликда  муносабатларимиз ривожланиб бораётганлигидан далолат беради. Бизнинг ҳамжиҳатлигимиз шубҳасиз минтақанинг хавфсизлигига катта ҳисса қўшмоқда.
 
Остона жараёни доирасида Сочида, Теҳронда ва Анқарада уч томонлама саммитлар ўтказдик. Дарҳақиқат, бу ривожланишга катта ҳисса қўшади. Ушбу жараёнда келгусида бизнинг учрашувимиз фойдали бўлади деб ўйлайман.
 
Туризм соҳасидаги муносабатларимизни ривожлантириш мамлакатларимиз, халқларимиз ўртасида ўзаро алоқалар мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради.
 
Бошқа томондан, сиз қайд этганингиздек, савдо алоқаларимиз ўсиб бормоқда ва бу ривожланиш келажакда давом этади. Учрашувларимиз давомида сиз ўз олдингизга вазифа қўйган эдингиз: сайдо айланмамиз 100 миллиард долларга етиши керак.
 
Фурсатдан фойдаланиб, Керч боғозида икки кеманинг тўқнашувида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдиришни истардим. Маълумки, ушбу тўқнашувда 16 нафар турк фуқароси ҳалок бўлган.
 
Бу масалаларга жуда тезкорлик билан ёндашганингиз учун сизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
 
Владимир Путин:  Турк фуқароларининг ўлими муносабати билан таъзия изҳор этмоқчиман.
 
Ҳодиса ёқилғини бир кемадан иккинчисига ўтказиш пайтида бизнинг ҳудудимиздаги денгизнинг ташқарисида, бетараф сувларда содир бўлган.
 
Бизга тегишли хизматлар одамларни қутқариб қолиш учун қўлидан келганча ҳаракат қилдилар. Лекин бу фожиа рўй берди.
 
Таъзиямни қабул қилинг. 
 

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Путин Россия-Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!