...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Болтоннинг суриялик курдлар тўғрисидаги баёнотини қоралади


18:14, 08.01.2019 Олам
 2 186

Туркия президенти Адолат ва тараққиёт партияси фракцияси олдида нутқ сўзлади.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг суриялик курд мудофаа кучларининг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги фикрига чидаб бўлмаслигини таъкидлади.
 
“Болтон катта хато қиляпти, унинг баёнотига чидаб бўлмайди. Террорчи ташкилотлар курдлар эмас. Туркия Суриядаги курдларни ўлдираётгани ҳақида хабарлар тарқатаётганлар дунё жамоатчилиги кайфияти билан ўйнашга уриняпти”, деган Эрдўған Адолат ва тараққиёт партияси фракцияси олдидаги нутқида.
 
У Туркия яқин вақтларда Сурияда террорчиларни йўқ қилиш учун сезиларли ҳаракатларни амалга оширишини қўшимча қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Болтон Суриядаги америка аскарларининг ортга қайтарилиши ИШИДнинг қолган майда гуруҳларининг йўқ қилиниши ва Суриядаги курд мудофаа кучларининг хавфсизлиги таъминланиши билан боғлиқлигини айтганди. Курдлар хавфсизлиги ҳақида гапирганда Болтон Туркия томонидан бўладиган ҳужумларга тўхталиб ўтганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жон Болтон Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!