...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия шаҳзодаси Эрдўғанга чақириқ билан чиқди


15:04, 27.11.2018 Олам
 5 169

Валиаҳд шаҳзода журналист масаласини муҳокама қилмоқчи.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон “Катта йигирматалик” саммити вақтида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашиш истагини билдирган. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу “Suddeutsche Zeitung” газетасига берган интервьюсида маълум қилган.
 
“Ҳа, у телефонда Эрдўғандан Буэнос-Айресда учраша олишини сўради. Эрдўған “кўрамиз”, деб жавоб қайтарди”, деган Чавушўғлу.
 
Жамол Қошиқчи 2017 йилдан бери АҚШда яшаган ва “Washington Post” газетасида мухбир бўлиб ишлаган. 2 октябрь куни Истанбулдаги Саудия Арабистони консулхонасига кириб, қайтиб чиқмаган.
 
Туркия ҳолат юзасидан текширув бошлагач, орадан 18 кун ўтиб, Саудия подшоҳлиги журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилганини тан олган.
 
Мазкур жиноятда АҚШ Марказий разведка бошқармаси Саудия тахт вориси Муҳаммад ибн Салмоннинг қўли борлигини қайд этди.
 
Истанбул Бош прокуратураси Жамол Қошиқчи ўлдирилгач, унинг жасади бўлакларга бўлиб ташланганини таъкидлаганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Журналист можароси Муҳаммад ибн Салмон Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!