...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Эрдўғанни Янги йил билан табриклади


23:48, 27.12.2018 Жамият
 1 073

Мулоқотда ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва кўп қиррали ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 27 декабрь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди.  
 
Суҳбат бошида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Янги йил муносабати билан самимий қутловларини билдирдилар.
 
Мулоқотда  ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва кўп қиррали ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.
 
Юқори даражадаги жадал алоқалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йилнинг куз ойида Анқарага амалга оширган тарихий ташрифи ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг шу йил баҳорида Тошкентга амалга оширган ташрифи икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан юқори даражага олиб чиққани алоҳида урғуланди.
 
Икки мамлакат ўртасида сиёсий соҳадаги конструктив ҳамкорлик ривожланмоқда, парламентлараро мулоқот фаоллашди.
 
Савдо, иқтисодий, сармоявий ва молиявий-техникавий ҳамкорлик кенгаймоқда. Экспорт ва импорт юқори даражада ўсиб бормоқда. Шаҳар, транспорт, логистика ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш, Туркияда етакчи компаниялар иштирокида Ўзбекистонда замонавий саноат корхоналарини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
 
Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар мамнуният билан қайд этилди.
 
Суҳбат сўнггида давлат раҳбарлари дўстлик ва стратегик шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга интилишларини яна бир бор тасдиқлади.
 
Мулоқот сўнгида Президентлар янги 2019 йилда мамлакатларзга тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тилаб, халқларимизни яна бир бор самимий табриклади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбулда бўлиб ўтган “Туркиянинг ва дунёнинг қадрини оширганлар” (“Türkiye'ye ve Dünyaya Değer Katanlar”) танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида “Марказий Осиёда 2018 йилнинг давлат арбоби” деб топилганди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар