...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокуратура Тўхтаназаровнинг ҳибсланмагани сабабларини очиқлади


14:01, 06.02.2019 Жамият
 5 256

Олимжон Тўхтаназаров фуқаро М.И.дан 500 АҚШ доллари пора олаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга тушган эди.

Аввалроқ, Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг собиқ депутати Олимжон Тўхтаназаров озодликка чиққани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси пора билан қўлга тушган амалдорнинг нега бу қадар тез озод қилинганини изоҳлади.
 
Жиноят ишлари бўйича Наманган туман судининг жорий йил 5 февралдаги ҳукми билан 2019 йил 5 февралдаги ҳукми билан О.Тўхтаназаров қилмиши Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” бандидан 168-моддаси 1-қисмига қайта малакаланган.
 
У 168-модданинг 1-қисми, 211-модданинг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 45,57 моддалар қўлланган ҳолда  3 йил МХМҚ, 2 йил 8 ой 31 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
 
Жозанинг ўзгартирилишига Тўхтаназаровнинг оилада ёлғиз боқувчилиги ва турмуш ўртоғи ҳамда фарзанди ногиронлиги сабаб қилиб кўрсатилган. 
 
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 22 сентябрь куни Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати Олимжон Тўхтаназаров фуқаро М.И.дан 500 АҚШ доллари пора олаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга тушган эди.
 

Теглар:Олимжон Тўхтаназаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар