...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиянинг янги элчиси ишонч ёрлиғини топширди


20:07, 31.01.2019 Жамият
 1 816

Суҳбат чоғида кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Кеча, 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Меҳмет Сурейя Эрни қабул қилди. Элчи вазирга ишонч ёрлиғини топширди.
 
Ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилар экан, Комилов Элчини тайинлов билан самимий қутлади ва унга муваффақиятлар тилаган.
 
Меҳмет Сурейя Эр қутлов учун миннатдорлик билдирди ва мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиш учун бундан аввалги фаолияти, жумладан Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) президенти ўринбосари лавозимидаги барча тажрибасидан фойдаланганлигига ишонтирди.


 
Суҳбат чоғида кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
 
Ўтган йил баҳорида бўлиб ўйган Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ва Президент Шавкат Мирзиёев билан самарали музокаралари давлатлараро муносабатларда янги саҳифа очгани таъкидланди.
 
Ўзбекистон томонининг маълумотларига кўра, 2018 йил ўзаро савдо айланмаси ҳажми 40 фоизга ўсиб, 2 миллиард 172 миллион АҚШ долларини ташкил этди.  Мамлакатга 75 мингга яқин Туркия фуқаролари ташриф буюрди, бу эса ўтган йилга қараганда деярли икки баравар кўпдир. Бу каби ижобий ўзгариш ўзаро муносабатларнинг бошқа соҳаларида ҳам кузатилмоқда.
 
Учрашувда бошланган йилдаги қўшма тадбирлар режаси ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, ушбу тадбирлар орасида икки давлат раҳбарларининг раислигида Стратегик ҳамкорлик бўйича Олий кенгашнинг биринчи мажлиси марказий ҳисобланади. Шу нуқтайи назардан, 2019 йилда Ўзбекистон-Туркия сиёсий мулоқотининг асосий воқеасига тайёргарлик кўриш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Теглар:Меҳмет Сурейя Эр Абдулазиз Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар