...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари Москвада ҳам бўлиб ўтди


20:02, 31.01.2019 Жамият
 4 977

Ислом Каримов хотирасига ҳурмат ифодаси сифатида ўрнатилган ёдгорликни зиёрат қилдилар.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 81 йиллиги муносабати билан нафақат Ўзбекистон, балки бошқа мамлакатларда ҳам хотира тадбирлари ўтказилмоқда.
 
30 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси вакиллари ва ўзбекистонлик талабалар Москва шаҳрида Ислом Каримов хотирасига ҳурмат ифодаси сифатида ўрнатилган ёдгорликни зиёрат қилдилар.
 
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган қарорларга биноан Ислом Каримов  хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳайкаллар ўрнатилди.
 
Жумладан, Москва шаҳридаги марказий кўчаларидан бирига Ислом Каримов номи берилди. Шаҳар марказига Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди. 

Теглар:Ислом Каримов хотираси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар